Ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва соҳада лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–161-сон, 30.04.2026 й.) қабул қилинди.

✔️ Қарорга кўра, “Жозибадор манзил – лойиҳа – инфратузилма – тадбиркор – тарғибот – сайёҳ” занжири бўйича лойиҳа бошқаруви асосида:

▪️34 та туризм объектининг мастер режаси ишлаб чиқилади;
▪️31 та туризм объектининг фаолияти ташкил этилади ҳамда ривожлантирилади.

✔️ Туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси республика ёки маҳаллий даражадаги барча турдаги туристик зоналар ва туристик кластерлар дирекция (департамент)лари фаолиятини умумий мувофиқлаштирувчи муассаса ҳисобланади.

✔️ 2026 йил 1 июндан Туризм қўмитаси томонидан босқичма-босқич туристлар ташриф буюрувчи зиёратгоҳлар ҳудудларининг функционал жиҳатдан ажратилган чегараларини белгилаш ва мумкин бўлган ҳолларда кўп қаватли биноларни жойлаштириш орқали уларнинг ҳудудларини кенгайтириш ҳамда улардан фойдаланиш учун алоҳида дизайн-код жорий этилади.

✔️ Туризм соҳасини барқарор ва комплекс ривожлантириш мақсадида лойиҳаларни амалга оширишда давлат органлари, тадбиркор ва инвесторлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда таълим ва эксперт ташкилотлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни таъминловчи “давлат – бизнес – жамоатчилик – таълим” (Quattro) тизими жорий этилади.

✔️ 2027 йилдан йилига 2 марта Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан сайёҳлар ўртасида танланма кузатувлар ўтказиш амалиёти жорий этилади.

https://t.me/uzbektourismofficial/20339

Comments are disabled.