🔸Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти халқаро олимлар жамоаси билан ҳамкорликда «Актуальные проблемы развития туризма: опыт Казахстана, Кыргызстана, России, Таджикистана и Узбекистана» номли фундаментал илмий асар — монографияни яратиш бўйича ишларни якунлади.

🔸Монография устида ишлашда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтининг хорижий ҳамкорлари — Қозоғистон Республикаси Туризм ва меҳмондўстлик халқаро университети, М.Рискулбеков номидаги Қирғизистон иқтисодиёт университети, Олтой давлат университети, Новосибирск иқтисодиёт ва бошқарув университети, Россия Федерациясининг Петрозаводск давлат университети, Тожикистон Республикаси Туризм ва тадбиркорлик халқаро университети иштирок этди.

🔸Китоб Марказий Осиё мамлакатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда, шунингдек, Россияда Олтой ўлкаси, Карелия ва Сибир минтақалари мисолида туризмнинг ҳозирги ҳолати таҳлили бўлиб, тадқиқотчилар, туризм соҳасидаги мутахассислар, шунингдек, кўрсатилган минтақаларда туризм соҳасини ривожлантириш муаммолари билан қизиқувчилар учун мўлжалланган.

🔸Чоп этилган монография Index Copernicus, OpenAire, ZENODO ва Google Scholar халқаро илмий маълумотлар базаларида, шунингдек, РИНЦ (Россия илмий иқтибослар индекси — Россия олимларининг нашр этилган илмий ишлари маълумотлар базаси) да индексланган.

No comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *